Ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган маҳорат дарслари ташкил қилинди

27.10.2023, 16:49

Ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган маҳорат дарслари ташкил қилинди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси, тижорат банклари мутахасислари, суғурта ташкилоти вакиллари, етакчи тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида молиявий саводхонликни ошириш бўйича маҳорат дарси ташкил қилинди.

Тадбир аввалида ёшларнинг молиявий саводхонлиги текширилди. Мутахассислар ушбу саводхонлик фақат ўз даромадига эга ишчи қатлам учунгина эмас, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшлар учун ҳам муҳимлигини таъкидладилар. Ўқув тадбирда молиявий саводхонлик ҳақида асосий тушунчалар, пулларни тўғри сарфлаш, пул жамғариш, ишлатилмайдиган маблағлардан фойдаланиш, кредитлар, хавфсизлик, суғурта ва тадибркорлик бўйича асосий билимлар берилди.

Партиянинг фаол аъзоси ёш тадбиркор “«Biogumus» фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Ниязимбетов ҳам ўзи ёш бўлишига қарамай ўз фаолияти  билим ва тажрибалардан келиб чиқиб, талаба ёшларга тадбиркорликнинг ўзига хос сир-асрорларини тушунтириб ўтди. Бундан ташқари тадбир давомида талаба ёшлар орасида тадбиркорликка оид интерактив уйинлар ҳам ташкил қилинди.

Қолаверса энг фаол иштирок этган талаба ёшларга Марказий банк томонидан сертификатлар, банк маҳсулотлари бўйича йўриқномалар ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди. Энг фаол  иштирок этган талаба ёшлар партия сафига аъзоликка қабул қилинди ва эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+