Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишилди

27.10.2023, 16:56

Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ташаббуси билан Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги талабалар ётоқхонасида яшаётган ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Партия вакиллари талаба ёшларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар. Талабалар ётоқхонасида ёшлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, у ерда маънавият хоналари, дарс қилиш учун комьпютерлар, электрон кутубхоналар ташкил қилинган. Маънавият хонасида ҳафтасига ҳар куни турли хил машғулотлар ўтказилиб турилиши ёшларга яратилаётган имкониятлардан ҳисобланади. Айниқса, заковат клублари, шеърият, инглиз-рус  тили тўгараклари, шахмат-шашка ўйинлари ўтказилиб турилади.

Талаба ёшлар билан суҳбатда уларни қийнаётган муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Партия фаолияти ва “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Тарғибот натижасида 15 нафар ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди.

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+