O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

01.11.2023, 17:15

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлимининг ўтган вақт давомидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот даврида “Ёшлар қаноти” томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга оид олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, муҳим тармоқ ва соҳаларда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди.

“Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 285 та семинар, 598 та давра суҳбати, 23 та конференция, 45 та эвент тарғибот тадбирлари, 22 та спорт мусобақалари ташкил этилди. Мазкур тадбирларга 5 млн 200 мингдан ортиқ республика ёшлари қамраб олинди.

Жумладан,Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида” каби лойиҳалари, “O'zLiDePдан ҳуқуқий кўмак” акциялари, шунингдек “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилди.

Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш, ёш тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорликка оид янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёш тадбиркорлар ўртасида тарғибот қилишга қаратилган “Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси” каби лойиҳалар ташкил этилди.

Бундан ташқари Ёш олимларни сафини кенгайтириш ва янги технологияларини жорий этишда ёшларнинг улушини оширишга қаратилган “Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Интеллектуал авлод” лойиҳалари, “Ёшлар ташаббуслар Форуми” ташкил этилиб, тизимли янги инновациялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёш ватандошларимиз билан тизимли мулоқотларни ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишга қаратилган “Ватандошлик овози” ҳамда “Ватандошга маслаҳат” лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек ёшлар масалаларига алоқадор вазирлик ва идорларини жалб этган ҳолда Президентнинг муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича 23 та жамоатчилик назорати тадбирлари, 58 маротаба Ёшлар парламенти аъзоларининг депутатлар билан биргаликдаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими асосида ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг дардига қулоқ солиш энг устувор вазифаси сифатида белгиланиб, Партия ўзининг олдига қўйилган устувор Дастурий мақсадларни изчиллик билан амалга ошириб келмоқда.

Сарҳисоб йиғилишида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган 20 га яқин янги партиявий лойиҳаларни самарали ташкил қилиш, ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб қилиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+