Қиш мавсумига тайёргарликнинг реал ҳолати ўрганилди

02.11.2023, 17:07

Қиш мавсумига тайёргарликнинг реал ҳолати ўрганилди

Шу кунларда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида O’zLiDeP ташаббускорлигида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати ўтказиш бўйича режаси”га мувофиқ қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бу борадаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ангрен шаҳрида ташкил этилган навбатдаги жамоатчилик назорати тадбирларида ҳам дастлаб шаҳардаги “Ангрен шаҳар фақулотда вазиятлар бўлими”,  “Ҳудудгаз таъминот” АЖ, “Электр тармоқлари”, “Сув таъминот”, “Узтелеком”,  Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати мутасаддиларидан таркиб топган, 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш мақсадида ташкил этилган махсус штабнинг фаолияти билан танишилди.

Ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, поликлиникалар, кўп қаватли турар жойлар ва уларга сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларда бўлиб, қиш мавсумига тайёргарликнинг реал ҳолати ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ вакиллари кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи сервис корхонаси, поликлиника, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлашиб, хонадонлар ва ижтимоий объектлардаги қишга тайёргарлик, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик сув таъминоти, кўмир захираси, санитар-гигиеник ҳолат бўйича айни пайтдаги вазиятни ўрганишди.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларини мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳолини ўз вақтида сифатли электр энергия, табиий газ, тоза ичимлик суви каби зарурий манбаалар билан таъминловчи соҳа раҳбарларининг коммунал хизмат сифатини ошириш масалалари бўйича таклифлари ҳам олинди.

Ўрганишлар мобайнида ижтимоий объектлардаги табиий газга мўлжалланган қозонхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда газ таъминотидан узилишлар юзага келганида, ўтин ҳамда кўмир маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда ишлатиш масалалари ҳам муҳокамадан ўтказилиб, айрим муассасаларда кўмир маҳсулотларини сақлаш хоналарини ташкил этиш чоралари кўрилди.

Айтиш жоизки, бугун жойларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари аҳолининг оғирини енгил қилиш, совуқ кунларда уларни қийнаши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш, қиш мавсумини беталофат ўтказишда катта рол ўйнайди.

Аҳолининг бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлашга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Nошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+