Мактаб битирувчилари корхонада тажриба алмашдилар

10.11.2023, 15:13

Мактаб битирувчилари корхонада тажриба алмашдилар

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан турли тарғибот тадбирлари, жамоатчилик назорати доирасида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Стратегияда ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш йўналишида белгилан вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O’zLiDeP Сирдарё вилоят ва Сайҳунобод туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 27-сонли умумтаълим мактаби битирувчилари иштирокида “Polytex Sirdaryo” МЧЖ кластерининг ишлаб чиқариш корхонасида маҳорат дарси ташкил этилди.

Яқинда иш бошлаган мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Европа бозорларига ҳам кириб бормоқда. Маҳсулотлари Туркия, Россия ва Бангладеш каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхонада ҳозирги кунда 1 200 нафар ходимлар фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг 70 фоизини ёшлар ташкил этади.

— Давлатимиз томонидан биз ёшларга катта эътибор қаратиляпти. Ана шу эътиборнинг бири сифатида ўқиш баробарида ишлаш имкониятига ҳам эга бўлдик, — дейди тадбир иштирокчиси Нодирбек Алиев. Ёшлар ўқишининг шартнома пулини тўлаш учун иш излаб юришмайди. Улар учун субсидиялар, таълим кредитлари, деҳқончилик учун ер майдонлари ва бошқа шароитлар яратилган. Биз ҳам бунга жавобан етук кадрлар бўлиб етишиб юртимиз учун ўз ҳиссамизни муносиб қўшамиз.

Ёшлар корхона фаолияти билан танишиш баробарида у ерда меҳнат қилаётган ёш кадрлар билан суҳбатлашишди ва фикр алмашишди. Тадбир сўнгида ёшлар корхонада ишлаш истакларини билдиришди. Бу каби тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

  • Кўрилди
    175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+