Қонликўллик хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

10.11.2023, 16:55

Қонликўллик хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан «Соғлом оила -  мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида “Дўстлик” МФЙда маҳалла хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида аниқ вазифалар бегилаб берилган.

Шунингдек, Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш,  оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш, ҳомиладорлар ва болаларда ирсий-генетик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш жараёнларини халқаро стандартларга мос равишда амалга ошириш ва кўламини кенгайтириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгиланган.

Стратегияда белгилан мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида лойиҳа доирасида маҳалла хотин-қизлари учун тажрибали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+