Ишчи гуруҳ вакиллари IT соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини муҳокама қилди

14.11.2023, 16:45

Ишчи гуруҳ вакиллари IT соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини муҳокама қилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ижросини таъминлаш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини сифатли амалга оширишда жамоатчиликнинг ўрни ва аҳамияти муҳим.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси стратегияда белгиланган вазифалар ижроси доирасида партия ишчи гуруҳлари томонидан турли йўналишдаги тадбирларни ташкил қилмоқда.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳ йиғилишида бевосита Рақамли технологиялари вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялари вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг масъул вакилларининг соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили, соҳадаги ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳусусида фикр алмашилди.

Статегиянинг 33-мақсадида IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўргатиш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлашга қаратилган асосий вазифларни амалга ошириш белгилаб берилди.

Бўлиб ўтган йиғилишда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикрлашиб олинди, ўзларининг аниқ чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+