Ташаббускор сиёсий куч

17.11.2023, 11:23

Ташаббускор сиёсий куч

Партия дастурида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригацион объектлар тармоғини яратиш, сув ва ресурсларни тежовчи замонавий агротехнологияларни жорий этиш, экинларнинг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби вазифалар кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқариш ташкил этилмоқда. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш давлат томонидан рағбатлантирилмоқда. Шунингдек, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатлар ривожланмоқда. Айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасида дўс­тона муҳит яратилиб, сув ресурсларини биргаликда бошқариш механизмлари жорий этилмоқда.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида 4 миллионга яқин ишчи-хизматчи банд. Юртдошларимизнинг ярми қишлоқ жойларида истиқомат қилишини инобатга олсак, соҳа ривожи йўлидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар партия шиорига монанд – “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилининг ҳаётдаги ифодасидир.

Равшан МАМУТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва

сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+