Ишончни оқлаш керак

17.11.2023, 11:26

Ишончни оқлаш керак

“Сиёсий партиялар ходимлари партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига асосий захира бўлишлари даркор. Бу партияда ишлаш учун асосий омил ва рағбат бўлиб хизмат қилиши керак”.

Ҳеч эсимдан чиқмайди: Президентимиз Шавкат Мирзиёев

2017 йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда қилган танқидий-таҳлилий маърузасини тинглаб ўзимга аниқ режалар, мақсадлар белгилаб олганман. Юқоридаги ибратли сўзлар ҳар биримиз учун ўзига хос дастуриламал вазифасини ўтаб келаётгани ҳам ҳақиқат.

Партия тизимида ишлар эканман, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, барча соҳа вакиллари билан доимий мулоқотда бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда катта тажриба мактабини кўрдим.

Парламент, Президент сайловларида иштирок этиб, партиямизга халқнинг ишончи қанчалик баландлигини сездим. Чин маънода халқчил сиёсий куч сифатида иш юритиб келаётганимиздан фахрланаман.

O‘zLiDePнинг бир оддий аъзоси сифатида Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишда барчага омад тилайман!

Шарапат ОТЕМИСОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

Кенгеси қўмита раиси, Жўқорғи Кенгес депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+