Электорат манфаатини кўзлаб...

17.11.2023, 11:29

Электорат манфаатини кўзлаб...

Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан партиявийлик тизими билан чамбарчас боғлиқ. Чунки сиёсий кучлар ўзаро рақобат қилар экан, улар ўз мақсад ва вазифаларини амалда рўёбга чиқариш учун, аввало, ўз электоратига эга бўлиши лозим.

20 йил, албатта, оз муддат эмас. Партиямиз катта ва жиддий синовлардан ўтиб,  ўзининг сайловолди дастурида биринчи ўринда хусусий мулкни, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат мулкини босқичма-босқич хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишни асосий мақсад қилиб қўйганди. Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл инвестицияларни киритиш, давлат-хусусий шериклик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашишини кескин камайтириш, хусусий мулкнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланиш борасида ижобий ишларни амалга оширди.

Ўз электорати  манфаатини кўзлаб, бир неча маротаба парламент сайловларида фаол қатнашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлиб, бозор иқтисодиётини эркинлаштиришга қаратилган қонунларни қабул қилишга эришди. Шу туфайли тадбиркорларда партиямизга ишонч янада кучайди. Бу эса  сафимиз кўпайишига – 1 миллиондан ошишига замин яратди.

Бироқ олдинда турган вазифаларимиз бундан-да улуғвордир. Чунки 2024 йилда можаритар-пропорционал, яъни аралаш сайлов тизими бўйича бўлиб ўтадиган парламент сайловлари партиялар ўртасида сиёсий рақобатни янада кучайтиради. Айнан шунинг учун ҳам қайси сиёсий кучнинг сайловолди дастури халқчил бўлса, шунга қараб халқ олдида обрўга эга бўлади. Бу эса охир-оқибат сайловларда ғалаба қозонишга имконият яратади.

Шуҳрат БАФАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+