Партиявий лойиҳалар ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини янада оширмоқда

24.11.2023, 10:44

Партиявий лойиҳалар ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини янада оширмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат иқтисодиёти университети талаба-ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларда илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга жорий этиш, шунингдек партия тарғибот ва ташвиқот тадбирларига ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашишдан иборат.

Учрашув давомида “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилиб ўтилди. Шунингдек, халқимиз иродаси билан қабул қилинган янгиланган Конституцияда бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги юзасидан маълумот берилди.

- Янги Конституциямизда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир, - дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Отабек Собитхонов. - Аҳолимизнинг 19 миллиондан ортиғи ёшлар ташкил қилса, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етади. Шу сабабли ҳам Конституцияга ёшлар масаласига алоҳида боб киритилаётгани муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Тадбир давомида талаба ёшлар ҳам ўзи фикрлар ва таклифлари билан фаол қатнашди.

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+