Фидойи, ташаббускор ёшлар тақдирландилар

05.12.2023, 12:00

Фидойи, ташаббускор ёшлар тақдирландилар

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида партия дастурий мақсадларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Орифжон Маҳмудов партиянинг ўтган давр мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда эришилган ютуқлар, депутатларннинг электорат манфаатларига оид қатор қонунларнинг қабул қилинишидаги ташаббускорлиги, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг иқтисодий-ижтимоий муаммоларнинг ечимига оид қарорлари, мамлакатимизда мулкдорлар қатламининг шаклланганлиги, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитининг яратилгани, бугунги кунда республикамиз иқтисодиётида, жумладан, қишлоқ хўжалигида, саноатда ва бошқа соҳаларда   хусусий сектор улушининг йилдан-йилга ортиб бораётганлиги хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек “Ёш муваффақиятли тадбиркор”, ”Ёшларнинг жамоатчилик назорати”, “Парламентда ёшлар ўрни” каби лойиҳалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Партия фаоли, журналист Комилжон Файзиев эса “Ўзбекистон -2030” стратегиясида илгари сурилган ғоялар ва унда белгиланган юзта мақсад, буни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Партия Наманган шаҳар кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Гаппарова ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари,тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар хусусида  мулоҳаза билдирди.

Шундан сўнг бир нечта ёшларга партия аъзолиги гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Партия дастурий мақсадларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун ёшлар вакиллари ЎзЛиДеПнинг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+