БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА
07.12.2023, 18:23
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида партия ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Унда сиёсий кучнинг фахрийлари, депутатлар, фаоллар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов очиб берди. У тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклаб, партия томонидан амалга оширилаётган тизимли лойиҳалар кўплаб ёшлар, хотинқизларнинг мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида ўз ўринларини топишига, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллабқувватлашга кўмаклашиб келаётгани, буларнинг барчаси O‘zLiDePни мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирганини таъкидлади.
– Партиямизнинг қисқа, лекин залворли кечган тарихий даври фақатгина қутлуғ сана эмас, балки фаолиятни сарҳисоб қилиб, истиқболдаги устувор вазифаларни ҳам белгилаб олиш учун бир имкониятдир, – деди Равшан Фозилов ўз сўзида. Бугун мамлакат сиёсат майдонида етакчилик мақомига эга партиянинг тамал тошини қўйишдек масъу лиятли вазифаларни бажаришга муносиб ҳисса қўшган фахрийлар сўз олиб, босиб ўтилган йўллар, эришилган муваффақиятлар хусусида гапирди.
Тадбир ниҳоясида O‘zLiDeP фаоллари ва фахрийлар эсдалик совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
Фикрингизни қолдиринг