Ёш сиёсатчилар қайси мавзуда баҳслашдилар?

14.12.2023, 17:42

Ёш сиёсатчилар қайси мавзуда баҳслашдилар?

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси том маънода ёшларни ҳақиқий сиёсий жараёнларида шакллантирадиган янги платформа бўлиб улгурди. Лиганинг бу галги сони “Ўзбекистоннинг “Ақл марказ”лари мақсади ва бугунги кундаги фаолияти” мавзусида қизғин баҳс мунозарага сабаб бўлди.

Давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, уни амалга ошириш учун стратегиялар ишлаб чиқишда мустақил баҳоловчи тадқиқот институтларининг роли алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, демократик тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатларда давлат сиёсатини ошкора кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда дунё бўйлаб турли йўналишларда тадқиқотлар олиб бориб, таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқувчи 15 мингга яқин ақл марказлари фаолият юритмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда шу каби таҳлилий институтларга, уларнинг давлат сиёсатини амалга оширишдаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2023 йилдаги рейтингдан эса Ўзбекистоннинг 20 та етакчи “ақл марказлари” ўрин олди. Мазкур рейтинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган таҳлил марказларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, улар томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва таҳлилий мақолалари, халқаро илмий нашрларда иқтибос келтирилган таҳлилий ишлари ва мустақил экспертларнинг фикри асосида шакллантирилди.

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+