O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида “Волонтёрлар клуби” ташкил қилинди

20.12.2023, 15:51

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида “Волонтёрлар клуби” ташкил қилинди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Волонтёрлар клуби” ташкил қилинди. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Ёшлар бўлими мудири, партия Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Отабек Собитов, O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими мудири Дилноза Тажиева, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда  волонтёр ёшлар иштирок этишди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини ривожлантиришга, фуқароларнинг ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг ижтимоий вазифаларни ҳал этишдаги масъулиятини, бирдамлигини ва ўзаро ёрдам бериш кўникмаларини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди.

Шу билан бирга волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш ушбу фаолиятнинг қўллаб-қувватланишини, волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар билан давлат органларининг ҳамкорлиги кучайтирилишини, ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда волонтёрларга кўмаклашилишини, уларнинг хизматлари эътироф этилишини ҳамда уларнинг фаолиятини рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилишини талаб қилмоқда.

Мазкур Волонтёрлар клуби O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” қошида ташкил этилиб, 120 нафар волонтёр ёшлардан ташкил топган. Ушбу гуруҳда ёшлар партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаолият юритишади.

Тадбир кўтаринки руҳда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида бир қатор ёшлар ташаккурнома билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+