Косонда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

27.12.2023, 11:20

Косонда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари тадбиркор Гулшан Боборажабованинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда Арабхона ва Юқори Арабхона маҳаллаларида истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизлар учун амалиёт сабоқлари ташкил этилди. Депутатлар, партия фаоллари ва хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Гулшан Боборажабова тадбиркорликни йўлга қўйишда чеккан заҳматлари, бугунги кундаги ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.   

- Асосий мақсадимиз ёшларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш, жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашдир,-дейди O’zLiDeP фаоли Гулшан Боборажабова – Дастурий мақсадлари ишбилармонлик фаолиятимга ҳамоҳанг бўлгани боис биринчилардан бўлиб партия аъзоси бўлганман.   Партиямизнинг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш борасида ишлаб келаяпман. Мана етти йилдирки, мамлакатимизда хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, маънавиятни юксалтириш борасида бир қатор улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, опа-сингилларимизни ижтимоий, психологик, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб -қувватлаш баробарида уларга касб-ҳунар ўргатиш борасида O’zLiDeP томонидан ўтказилаётган тадбирлар яқиндан ёрдам бераётганлигини мамнуният билан таъкидлашни истардим. Биз депутатларимиз ва партия фаоллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг бандлиги ва турмуш шароити билан яқиндан танишаяпмиз. Иш тополмай, моддий томондан қийналиб уйида ўтирган хотин-қизларни имтиёзли тарзда касб-ҳунар ўрганиши учун шароит яратиб бераяпмиз. Бугунги танловда иштироким  жамиятимизнинг фаол аъзоси сифатида мени янада юксалтирди, билим ва тажрибамни оширишда маҳорат мактаби вазифасини ўтади. Бунинг учун партия раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Туман кенгаши фаоллари ва депутатлар иштирок этган тадбирда партиянинг ёшлар бандлигини оширишга қаратилган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида бино қуриш учун ер участкаси ажратилишига яқиндан ёрдам бериш каби таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, ёш тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, мақбул ечимларини топиш, фаолиятини қўллаб-қувватлаш, таниқли ишбилармонларга бириктириб қўйиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. 

Косонлик ишбилармон аёл Гулшан Боборажабова ўз тадбиркорлигини йўлга қўйганига роса бир йил тўлди. Қисқа фурсатда янги тикув машиналари харид қилиб, эркаклар, аёллар ва болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, йигирмага яқин маҳалладошини иш билан таъминлади. Бугун у тайёрлаётган сифатли ва бежирим кийим-кечак маҳсулотлари нафақат воҳа, балки республика бозорларида ҳам харидорлиги билан ажралиб туради. У Юқори Арабхона ҳамда Арабхона маҳаллаларидаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятини кенгайтириб, миллий ширинликлар, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехларини ишга тушириш ниятида эканлигини билдирди.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+