“Мурувват” уйида янги йил байрам ташкил этилди
28.12.2023, 10:59
O’zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват” уйида Янги йил арчаси атрофида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Қарши шаҳар кенгаши раиси Жамшид Раҳмонқулов жажжи ўғил-қизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборак этди ва совғалар улашди.
- Янги йил байрами болажонлар интиқиб кутадиган, шоду хуррамлик билан нишонлайдиган инжа айём ҳисобланади, - дейди O’zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши раиснинг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Мансур Ҳамроев. – Байрам шодиёнасида болажонлар кўзидаги қувончни кўриб, биз ҳам болалигимизга қайтгандек бўлдик. Шу куни кичкинтойлар қўшиқ куйлашиб, рақсга тушишди. Тадбир давомида болаларнинг саломатликларини тиклашлари, бўш вақтларин мазмунли ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўриб, беҳад мамнун бўлдик. Уларга қанча ғамхўрлик қилсак, келажагимиз шунча нурли ва бахтли бўлади.
Партия Кенгаши томонидан шаҳримиздаги бошқа муассасаларда ҳам ана шундай байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Зеро, болалар нурли истиқболимиз эгалари, ҳаётимиз давомчилари бўлган болажонларга қувонч улашишдир.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг