Депутатлик эшитуви: Жомбой туманидаги маҳалла бешлиги фаолияти сарҳисоб қилинди

12.01.2024, 15:23

Депутатлик эшитуви: Жомбой туманидаги маҳалла бешлиги фаолияти сарҳисоб қилинди

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари тумандаги Қудуқли” маҳалла фуқаролар йиғинида  фаолият юритаётган маъсулларнинг ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган йил давомида мазкур маҳаллада фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда тизимли ишлар ташкил қилинган. Унга кўра, аҳолининг яшаш шароити оғир низоли оилалардан 4 нафари яраштирилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги тўртта ички йўлларга  шағал ётқизилиб, “Бешёғоч” қабристонида аҳоли ҳашар йўли билан арча кўчатлари экилиб ободонлаштирилган.

Шунингдек, 2023 йилда Аёллар дафтари  4-босқичи амалга оширилиб, ногирон фарзанди мавжуд хотин-қизларнинг 8 нафарига бир миллион икки юз минг сўмдан модди ёрдам ажратиб берилди. 1, 2 - гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва боқувчиси бўлмаган 28 нафар аёлларнинг 26 нафарига ҳам бир марталик моддий ёрдам берилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш учун 7 нафар аёлларга туман ҳокимлиги  томонидан пишириқ печи берилиб,  41 нафар аёллар турли ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилган. 4 нафар аёллларнинг уйи таъмирланиб, 10 га яқин хотин – қизларга 3 милион сўмдан пул маблағи ва озиқ - овқат маҳсулотлари ажратилган.

Мазкур маҳаллада  тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳам ижобий ишлар олиб борилган.

Маҳалла аҳолисининг асосий даромад манбаи деҳқончилик ва чорвачилик бўлиб, хусусан мева-сабзавотчилик ва чорвага  ихтисослашган. Ушбу фаолият орқали аҳолининг салмоқли қисмини даромад манбаи ташкил қилади.

Унга кўра ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашм мақсадида 115 та ёшлар дафтари, 15 та темир дафтари, 12 та аёллар дафтари ва 165 та бошқа фуқароларга 10 йилдан 30 йилгача бўлган муддатга ер ажратиб берилди.

“Ҳар-бир оила тадбиркор” дастури доирасида маҳалладаги 68 нафар ёшлар, хотин-қизларга иссиқхона, паррандачилик ва чорвачиликни ривожлантириш, тикув машиналари ва қишлоқ-хўжалик техникаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Маҳалла бешлигининг ёшлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини профилактикаси инспекторининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Мазкур кўтарилган масалалар Жомбой туман Кенгаши депутати Нодир Тўраев томонидан назоратга олинди.

 Насиба Мўминова,

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+