Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди

22.01.2024, 16:59

Ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳаётда, жамиятда муносиб  ўрин эгаллашлари учун имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йилда имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида'ги  ва ундан кейин ўтган етти йил ичида қабул қилинган қатор фармон, қарор ва дастурлар ҳам шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бундан ташқари Президентимиз БМТ минбаридан туриб ҳам ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид ташаббусларни илгари сурди. Маҳалла тизимининг такомиллаштириб борилаётгани, унда ёшлар масалалари бўйича етакчи ходим фаолияти йўлга қўйилгани, "Ёшлар дафтари" шакллантирилгани ва юзлаб ёшларга ижтимоий, иқтисолий ва ҳуқуқий ёрдам кўсатилаётгани ана шулар жумласидан.

Наманган вилоятида ҳам  бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш бўйича қатор чора-тадбирлар бажарилди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига янги йил байрам табригида 2024 йилни "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилингани ҳақидаги хабарни барча наманганликлар, шу жумладан, ёшлар  катта қизиқиш ва мамнуният билан кутиб олишди.

Шунингдек, янги йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллашуви, иқтисодиётни ривожлантиришга, инвестициялар миқдорини кўпайтиришга, рақамлаштириш ва  "яшил" технологияга, IT соҳасини ривожлантиришга ва бунда, албатта, ёшларнинг иштирокини, даҳлдорлигини оширишга алоҳида аҳамият берилиши таъкидланди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида  ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам шу мавзуда сўз юритилди. 

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Ғаппарова ва вилоят Кенгаши бўлим мудири Элдорбек Жўраевлар партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бердилар.

Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда фаол, намунали ёшлардан бир нечтаси амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига олинди, 5 нафари  партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+