Ўқитувчилар билан учрашувда таълим сифатига таъсир қилувчи айрим омиллар санаб ўтилди

26.01.2024, 16:53

Ўқитувчилар билан учрашувда таълим сифатига таъсир қилувчи айрим омиллар санаб ўтилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев Норин туманида сайловчилар билан учрашди. Тумандаги 30-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда педагоклар таълим сифатини яхшилаш бўйича соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Хусусан, кейинги йилларда "кундалик ком" тизимининг жорий этилганлиги ўқитувчилар учун қулайликлар яратганлиги, журнал тўлдириш, ўқувчиларни билимини баҳолаш, чорак, йил якунларини чиқаришда  ортиқча қоғозбозликлар барҳам топганлигини эътироф этдилар. Лекин шу билан бирга айрим муаммоларни ҳам таъкидладилар. Жумладан, икинчи ва тўртинчи синфлар учун тузилган математика дарсликларидаги мисол, масала ва топшириқлар ўта мураккаб бўлгани боис ўқувчиларнинг ўзлаштириши 50 фоизга ҳам етмаётганлиги, дарс ўтиш методлари, дарсликларнинг тез-тез янгиланаётганлиги таълим сифатига салбий таъсир этаётганлиги, мактабга қўшимча йўлдош бино қуришга зарурат борлиги каби муаммолар ўртага ташланди.

Навбатдаги учрашув тумандаги "Шоҳидон" маҳалла фуқаролари билан кечди. Унда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, "Обод маҳалла" дастури, "Аёллар", Ёшлар" дафтари асосида қилинган ишлар, тинчлик-осойишталикни барқарор сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашилди.

Халқ вакили шунингдек, ушбу маҳалладаги тиббиёт пункти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мулоқот давомида ушбу муассасада олий маълумотли шифокорга эҳтиёж борлиги аниқланди.

Депутат сайловчиларнинг таклиф-мулоҳазаларини, аниқлаган муаммоларини тегишлигига қараб мутасадди идораларга етказишни ва ижросини ўз назоратига олишини маълум қилди.

  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+