Давлат дастури лойиҳаси тиббиёт ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

02.02.2024, 17:28

Давлат дастури лойиҳаси тиббиёт ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

"Ўзбекистон - 2030"  стратегиясининг  биринчи устувор йўналишида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, юрак-қон томир, эндокринологик, юқумли кмсалликларнинг олдини олиш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича вазифалар белгиланган.

Наманганда бу соҳада ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Янги-янги шифо масканлари фойдаланишга топширилмоқда.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган «Andrologiya-N Tibbiyot Markazi» фаолияти билан танишди. Бу ерда меҳнат  қилаётган шифокорлар, ҳамширалар ва беморлар билан суҳбатлашди.

Уларга мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, дастур лойиҳасига соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар кўзда тутилган бўлиб, лойиҳага тиббиёт ходимлари ҳам ўз таклифларини бериш имконияти борлиги,  бу жараёнда янада фаол бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур тиббиёт маскани ходимлари ҳам дастур лойиҳасига ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, фаоллардан таркиб топган ишчи гуруҳлар жойларда стратегияда белгиланган вазифалар ижроси доирасида жамоатчилик назорати тадбирларини олиб боришмоқда. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиёт масканлари, оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганиляпти, энг чекка ҳудудларда бепул тиббий кўриклар ташкил қилиняпти.

 

  • Кўрилди
    177
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+