Етакчининг яна ўзи сайланди
07.03.2024, 10:25
Шофиркон тумани марказида фаолият олиб бораётган “Дилрабо чеварлари” хусусий корхонасида 55 нафар аъзоси бўлган партия қуйи бўғинининг сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
БПТ аъзолари асосан чевар тикувчи аёллардан иборат. Корхона раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Дилрабо Намозова саъй-ҳаракати билан эндиликда вилоятимизнинг Пешку, Ромитан, Бухоро туманларида ўқув марказлари ташкил этилган бўлиб, уларда қишлоқ аёлларига каштачилик, зардўзлик, тикувчилик сирлари ўргатилмоқда. 20 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган корхонада амалга оширилаётган барча ишларда БПТ аъзолари ҳамиша фаол. Айниқса ҳудуд аҳолиси ўртасида партиявий-сиёсий, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда, туманда тадбиркорлар сафини кенгайтиришда улар жонбозлик кўрсатмоқдалар.
БПТнинг ҳисобот сайлов йиғилишида сўзга чиққан партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Акбар Элмуродов ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш доимий эътиборда эканлигини қайд этиб, маслакдошлар ҳам бу муҳим жараёнга ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда БПТнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди. Қуйи бўғиннинг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. БПТ етакчилигига Саёҳат Аҳадова қайта сайланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг