Қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилиняпти

14.03.2024, 17:58

Қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилиняпти

 

O‘zLiDeP Қоракўл туман ташкилоти таркибида 65 та БПТ бўлиб, улар ўз сафига 7987 нафар аъзони бирлаштирган. Тумандаги 27 та БПТ кўп сонли партия қуйи бўғини бўлиб, шу кунгача уларнинг салкам 40 тасида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Пешқадам БПТлардан бири туман тиббиёт бирлашмаси ҳузурида ташкил этилган қуйи бўғиндир. Ҳозирги пайтда бу ерда 352 нафар маслакдошлар фаолият юритиб келмоқдалар.

Ўтган давр мобайнида O‘zLiDeP аъзолари ўз етакчилари Гулчеҳра Саидова бошчилигида ушбу ҳудуддаги “Пахтакор”, “Зарафшон” шунингдек, туман Мурувват уйи, 1-сон МТТ, санитария-эпидемиология маркази, суд-тиббиёт экспертизаси каби ташкилот ва муассасаларида бўлиб, O‘zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб этдилар. Ушбу йўналишдаги ишлар самараси туфайли БПТ аъзолари сони ҳисобот даврида 82 нафарга кўпайди.

БПТда ўтказилган галдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида амалга оширилган ишлар бўйича қуйи бўғин етакчиси Г.Саидованинг ахбороти тингланди ва ушбу фаолият ижобий баҳоланди. Г.Саидова қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди. БПТнинг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Тумандаги кўп сонли БПТдан яна бири Реги Ҳайдар МФЙ ҳудудидаги тиббиёт коллежида ташкил этилган, ўз атрофига 310 нафар аъзоларни бирлаштирган таянч бўғиндир. Қуйи бўғинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида ушбу таянч бўғини етакчиси Меҳри Ахмедованинг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда сўз олганлар БПТ томонидан ҳисобот даврида жойларда партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муайян натижаларга эришилганлиги, жорий 2024 йилда ҳам партия аъзолари зиммасида катта масъулият борлигини таъкидладилар. “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда улар фаолият олиб боришлари зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб БПТнинг 2024 йилдаги иш режасини тасдиқладилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, БПТ раислигига М.Ҳайдарова қайта сайланди.

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+