Йирик корхонада ўтган йил сарҳисоби муҳокама қилинди

14.03.2024, 18:18

Йирик корхонада ўтган йил сарҳисоби муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгашидаги йирик бошланғич партия ташкилотларидан “МЕХМАШ” масъулияти чекланган жамиятида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мазкур қуйи бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ҳамда жорий йилдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.

Бугунги кунда мазкур корхонанинг 184 нафар ишчи-ходимлари партия сафида туриб меҳнат қилаяпти. Ушбу қуйи бўғин ҳудуддаги кўплаб ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар ва тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўргатишда, бизнесга жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳаллаларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишда депутатлик гуруҳлари билан яқин ҳамкорликда ишлар ташкил қилиняпти.

Йиғилишда мазкур қуйи бўғиннинг ўтган йилги фаолиятига ижобий баҳо бериларкан, жорий йилги давлат дастури ҳамда партия дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+