Жазони ижро этиш муассасасида учрашув ўтказилди

16.03.2024, 15:04

Жазони ижро этиш муассасасида учрашув ўтказилди

Навоий шаҳридаги 11-сон Жазони ижро этиш муассасасида O’zLiDeP Навоий вилояти кенгаши томонидан “Биз жамиятга керакмиз” лойиҳаси доирасида  давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда Президентимизнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони маъзмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбирирда сўз олганлар мазкур фармонда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратишдек муҳим мақсадлар илгари сурилган.

Айниқса, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш бўйича аниқ йўналишлар алоҳида қайд этилган. Ушбу фармонда ёшлар учун янги имкониятлар тилга олиндики, бу Янги Ўзбекитондаги ёшларимизнинг дунёқарашини тубдан ўзгартиришга асос бўлади, десак тўғри бўлади.

Айтиш мумкинки, фармон  ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш борасида бошланган ишларни янги босқичга олиб чиқишда дастуриламал бўлади. Бу эса Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишининг кафолатидир.

Йиғилиш сўнгида маҳкумлар томонидан берилган саволларга мутассадлилар томонидан тегишли жавоблар берилди.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

 

  • Кўрилди
    261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+