Оҳангаронда бепул тиббий кўрик ўтказилди

16.03.2024, 15:08

Оҳангаронда бепул тиббий кўрик ўтказилди

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда улар ўртасида саратон касаллигини олдини олиш, эрта ташхислаш мақсадида хотин-қизлар орасида тарғибот тадбирларини амалга ошириб, бепул тиббий кўриклар ташкил этиб келишмоқда.

Оҳангарон туманининг олис ҳудуди бўлган “Эйвалек” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган оилавий поликлиникада ўтказилган навбатдаги бепул тиббий кўрик ҳам хотин-қизлар ўртасида кўкрак бези саратонининг олдини олиш, эрта ташхислаш, касалликнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

“O’zLiDeP сиз билан!” шиори остида ўтказилган тадбирда тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали врач онко-маммолог Дилобар Миррахимова, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Севара Муслимова, вилоят Кенгаши бўлими мудири Диёра Болтаева ҳамда “Эйвалек” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда етук, тажрибали мутахассиснинг кўкрак бези саратонининг олдини олишга қаратилган тақдимотли маърузаси тингланди.

Тадбир иштирокчилари касалликни келтириб чиқарувчи омиллар, унинг олдини олиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш билан бир қаторда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан тўлақонли жавоблар олишди.

Тарғибот тадбири мобайнида тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали врач онко-маммолог Дилобар Миррахимованинг индивидуал тартибдаги бепул тиббий кўриги ташкил этилди. Унда маҳалланинг 40 дан ортиқ хотин-қизлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга мутахассис томонидан тегишли тиббий кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    213
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+