Наманганда қишлоқ хўжалиги тармоқлари юқори босқичга кўтарилади
27.03.2024, 12:30
Президентимиз раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги тармоқларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда вилоятда сув манбалари сероб бўлгани билан, сув тежовчи технологияларни биринчи навбатда шу ҳудудда жорий қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Жорий йилда 60 минг гектарда сув тежовчи технологияни жорий қилиш ва 40 минг гектарни лазерли текислаш ҳамда вилоятдаги каналларни бетонлаш, янги сув омборларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.
Яна бир муҳим тармоқ мева-сабзавот экспортини кўпайтириб, экспорт географиясини кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Унга кўра, деҳқонларга берилган 18 минг гектарга карантин инспекторлари боғланиб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ташкил этилади, 54 минг гектарнинг агрокимёвий харитаси ишлаб чиқилиб, 18 минг гектари “GSP+” талабларига мослаштирилади.
Шунингдек, йил якунигача мева-сабзавотни қайта ишлаш йўналишида 62 та лойиҳани ишга тушириш, Косонсой ва Попда йирик чорвачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш, Попда асал ишлаб чиқариш бўйича йирик корхонани ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Бу эса вилоятнинг иқтисодиётини кўтаришга, аҳоли турмушини яхшилашга, бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Албатта, ушбу белгилаб берилган барча вазифалар ижросини таъминлашда партиямизнинг асосий мақсад ва ғояларига ҳамоҳанглигини инобатга олган ҳолда биз депутатлар олдига ҳам катта масъулият юклайди. Юқорида номлари санаб ўтилган туманларда фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа эгалари билан янада кўпроқ тарғибот ишларини олиб боришимиз зарурлигини англаб етдик.
Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг