Ёшлар масаласи жамоатчилик назоратида

28.03.2024, 16:21

Ёшлар масаласи жамоатчилик назоратида

O’zLiDeP Конимех тумани кенгаши ташаббуси билан туман ҳудудида ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан навбатдаги жамоатчилик назорати эшитуви ташкил этилди.

Ҳудудларда ўтказилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари натижасида  аҳолини қийнаб келаётган оғриқли муаммолар халқ вакиллари бўлган депутатлар томонидан чуқур ўрганилиб, мутасадди ташкилотларнинг бу борадаги ҳисоботлари эшитилмоқда ҳамда тизимли равишда ижобий ҳал қилинмоқда.

Жамоатчилик назорати эшитувида депутатлар томонидан туман ҳокимининг ўринбосари Медгат Тулегеновнинг ҳисоботи тингланди. Таъкидланганидек, 2023 йилда ҳар бир маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилди ва бу орқали 9 010 нафар ёшлар 3 тоифага ажратилиб (6193 - “яшил”, 2817 - “сариқ” ва 198 - “оғир”) улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди.

“Ёшлар баланси” асосида 198 нафар (2,2 фоиз) “оғир” тоифадаги ёшлар жами 34 нафар раҳбарларга номма-ном бириктирилди. Бириктирилган масъуллар томонидан учрашувлар ўтказилиб, учрашувлар давомида 198 нафар ёшларнинг муаммолари аниқланиб, “йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва барчаси ижобий ҳал этилди.

“Ёшлар баланси” асосида ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 855 нафари “Йшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг 855 нафари ёки 100 фоизига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ёшларнинг иқтисодий имкониятларини яхшилаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлиги дастури” ҳам амалга оширилиб, дастурга киритилган 492 нафар ёшлар бандлигини таъминланди, шундан 112 нафар меҳнат бозорига кириб келган мактаб битирувчилари ҳисобланади.

Бундан ташқари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳукуқий саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган жами 201 та лойиҳа ва тадбирлар ўтказилиб, уларда 8 минг нафар ёшлар қамраб олинди.

 Йиғилишда кўрилган масала юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилган ҳолда Халқ депутатлари Кармана туман кенгашининг доимий комиссиясига тақдим этилди.

 

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+