Ёшлар ўртасида депутат кубоги учун баҳс олиб борилди

28.03.2024, 17:09

Ёшлар ўртасида депутат кубоги учун баҳс олиб борилди

Спорт кишинининг иродасини тоблайди. Тани соғ бўлиш билан бирга, машаққатларга чидамли бўлишга ўргатади. Шу боис, бугун мамлакатимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг қалбида спортга нисбатан иштиёқ уйғотиш мақсадида жойларда кўплаб раҳбарлик кубоглари ва мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлари ҳам ушбу хайрли ишда анча фаоллик кўрсатишмоқда.

Термиз шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби спорт залида “Байналминал” ва “Турон” маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар учун волейбол ҳамда футбол бўйича мусобақалар ташкил этилди.  Бунда ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши Абдумалик Тангиров ташаббус кўрсатган бўлса,  вилоят Кенгаши депутати, катта тадбиркор Хайитали  Алламуратов мусобақага ҳомийлик қилди.

Қизғин баҳсларга бой кечган мусобақада маҳаллалар ёшлари ўзаро беллашишди. Натижаларга кўра, “Байналминал” маҳалла фуқаролари йиғини ёшларининг қўли баланд келди.

Мусобақа ниҳоясида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар улашилди.

Айтиш керакки, бу каби мусобақалар уюшмаган ёшларни жипслаштириб, ўз маҳалласи, қишлоғи, борингки, ватани учун наф келтирадиган инсонлар бўлиб етишишларига хизмат қилади.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+