Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

28.03.2024, 17:15

Тадбиркорлар  қўллаб-қувватланади

Президентимизнинг Наманганга бу сафарги ташрифлари ҳам жуда мазмунли ўтди. Айниқса, ифторлик дастурхони атрофида билдирилган эзгу тилаклар вилоятимиз аҳлида катта таассурот қолдирди. Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, юртимиз тинч, халқимиз осуда ҳаёт кечираётганлигининг ўзи бебаҳо неъмат, бунинг қадрига етишимиз, шукрона келтиришимиз керак.

Давлатимиз раҳбари вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда иқтисодий ислоҳотларни, мақсадли дастурларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб бердилар. Бунда айниқса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб этиш, ердан, сувдан унумли фойдаланиш зарурлигига алоҳида эътиборни қаратдилар. Сайхунобод тажрибаси асосида тўрт минг хонадонни танлаб олиб уларга гулчилик, асаларичилик, чорвачилик каби  йўналишларда тадбиркорликни бошлаб олишларига техника, уруғ, кредит масалаларида  амалий кўмак бериш бўйича топшириқлар бердилар. Шу йўл билан босқичма-босқич ўттиз беш минг кишини иш билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга эришиладиган бўлди.

Бундан ташқари Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида мевани қайта ишлаш корхоналарини бунёд этиш, тайёр маҳсулотлпр экспорти ҳажмини кўпайтириш юзасидан лойиҳалар ишга туширилиши таъкидлаб ўтилди.

Партиямизнинг вилоятдаги фаоллари, депутатлар иштирокида давлатимиз раҳбарининг Наманган фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқдик.

Бу борада депутатларимиз, фаолларимиз бор куч ва имкониятларини сафарбар этадилар ва Наманганнинг, Янги Ўзбекистоннинг равнақига  муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Солижон МУМИНОВ,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+