Депутат маҳалла ободлиги учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолатини ўрганди

08.04.2024, 16:48

Депутат маҳалла ободлиги учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолатини ўрганди

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Байрам Искендеров ўзи сайланган ҳудуд “Маданият” МФЙ да ҳар бир маҳаллага ажратилган 500 млн сўм маблағнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ўрганишлар олиб борди.

Жумладан, мазкур маҳаллада 4 мингдан зиёд аҳоли тинч фаровон турмуш кечириб келмоқда. Ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳудуд турғунларининг уй атрофи томорқа ерларини суғориш мақсадида 4 дона    Д150- Д200 маркали электр насос олинган эди.

Депутат электр насосларнинг бугунги кундаги ишлаш ҳолатини кўздан кечириш мақсадида маҳалла фуқаролари билан мулоқот қилди.  

Ушбу маҳаллада томорқа ерларни суғориш бўйича муаммолар бор эди. Қиши билан маҳалладаги кўча бошиларнинг  маслаҳат қилиши, аҳолининг талаб ва қўллаб-қувватлаши билан ажратилган маблағга ариқдан сув тортадиган насос олинди. Ҳозирда маҳалла аҳолиси томорқалари учун сувдан муаммо йўқ.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+