“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака туманида “O'zLiDeP боғи” ташкил қилинди

09.04.2024, 18:27

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака туманида “O'zLiDeP  боғи” ташкил қилинди

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.

Масалан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича  кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббуслари табиатни севиб, унинг тозалиги ва ободлигига бефарқ бўлмаган O'zLiDeP вакилларини ҳам эътиборсиз қолдирмади.

O'zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака туманидаги  “Кужган олтин даласи” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонида “O'zLiDeP  боғини барпо этамиз!” шиори остида 1500 туп  мевали дарахтлар ўтқазилди.

- Бундай тадбирларимиз замирида халқимизнинг эртаси соғлом бўлиши ва экологик барқарорлик, тоза табиатни асраш мақсадлари мужассам, - дейди халқ ноиби, партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. – Сайловчиларимизга аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз зарур. Жойларда ўтказаётган айни тадбирларимиз аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, долзарб вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

-Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади, - дейди Асака тумани  “Кужган олтин даласи” фермер хўжалиги раҳбари, халқ ноиби Махфузахон Аҳмедова. Яқин орада бу ҳудудимизда партиямиз боғи яшил маконларга айланади.

Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси вилоятимиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+