Кекса онахонлар, кам таъминланган оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

09.04.2024, 19:09

Кекса онахонлар, кам таъминланган оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши “Аёллар  қаноти” фаоллари туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тумандаги чекка қишлоқ  аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этдилар.

Тиббий кўрикка вилоятдан "Соғлом авлод" жамияти халқаро хайрия фонди вилоят филиали ТИП амбуланс бригада ходимлари ҳам ташриф буюрдилар. Тиббиёт ходимлари тумандаги “Ботир” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фаоллари ёрдамида тиббий кўрикка ҳудуддаги камтаъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларни жалб қилдилар.

Ташкил қилинган мазкур тиббий кўрикка 95 нафар фуқаро иштирок этдилар.

-  “Ботир” МФЙ ўрамидаги  камтаъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ўтказилган  бепул тиббий кўрикка тиббий  ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини  қўпроқ қамраб олишга ҳаракат қилдик. Бу ерга ташриф буюрганлар ташкилотчилардан ва “Амбуланс” бригадаси ходимлари хизматларидан мамнун бўлдилар. Шунингдек, тиббий кўрикка келган ҳар бир фуқарога саломатликларини тиклаши ва фойдаланиши учун бепул дори-дармон, кўзойнаклар ва гигиеник буюмлар  тарқатилди, - дейди М.Тўхлибоева.

  • Кўрилди
    165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+