Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

18.04.2024, 19:05

Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусий таълимга қаратилаётган катта эътибор натижасида уларнинг сони тобора ортиб бормоқда.

Биргина Самарқанд шаҳрида 15 га яқин хусусий таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Самарқанд шаҳридаги “Redbridge International School” МЧЖ ҚК нодавлат таълим муассасаси ана шундай хусусий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур таълим муассасаси раҳбари, тадбиркор Лазиз Рахматовнинг таъкидлашича давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларга яратиб берган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда 2018 йилда ушбу мактабга асос солди. Ҳозирда 400 нафарга яқин ўқувчиларга сифатли таълим бериб келмоқда. 60 нафар иш ўринлари яратилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий малакали ўқитувчилар билан тўлдирилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Атхам Шадманов ушбу нодавлат таълим муассасасида бўлиб, бугунги кунда хусусий таълимга берилган эътибор, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқот давомида бугун мамлакатимизда қайси соҳада бўлмасин хусусий сектор улуши ошиб бораётганлиги, бундай ривожланишга давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари ҳамда қабул қилинаётган қонунлар алоҳида таянч бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+