Депутат талаба ёшлар билан мулоқот қилди

18.04.2024, 21:16

Депутат талаба ёшлар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев, O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Илҳом Ботиров ва партия фаоллари Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида депутат Н.Ризаев мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, айниқса малакали олий маълумотли кадрлар тайёрлашни жадал ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида катта ишлар олиб борилаётганлигига тўхталди.

Қайд этганидек, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Пайариқ, Оқдарё ва Ургут туманларида 10 га яқин олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилган.

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида бугунги кунда 2 та факультет, 5 та кафедра, 16 та бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлиб, 2039 нафар (бакалавриат кундузги 1778 нафар, сиртқи 261 нафар) талаба таҳсил олмоқда.

Филиалда ўтган йили профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар томонидан 5 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 3 та монография, “Web of Science”, “Scopus” халқаро илмий-техник маълумотлар базалари илмий журналларида 24 та мақолалар нашр этилган бўлиб, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан 1 та ихтиро учун патент, 2 та муаллифлик гувоҳномаси, 2022 йилда 3 та, 2023 йилда 4 та муаллифлик гувоҳномалари олинган.

Тадбирда институт ўқитувчи ва талабалари томонидан ЎзЛиДеП сафига кириш таклифлари билдирилди. Учрашувда шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

  • Кўрилди
    111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+