Тиббиёт масканлари фаолияти билан танишилди

19.04.2024, 11:21

Тиббиёт масканлари фаолияти билан танишилди

Оқдарёлик тадбиркор Шерзод Неъматов ташкил этган хусусий тиббий клиникада бел ва оёқ оғриғи, умуртқа чурраси дардига чалинган беморларни даволашга ихтисослашган. У 180 беморга мўлжалланган. Муассаса замонавий тиббиётнинг илғор ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерга Қирғизистон ва Қозоғистон каби қўшни мамлакатлардан ҳам беморлар шифо умидида келмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ушбу маскан мутахассислари ва даволанаётган беморлар билан мулоқотда бўлиб, тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

— Бугун мамлакатимизда қайси соҳада бўлмасин хусусий сектор улуши юксалиб бормоқда, — дейди шифохона раҳбари Шерзод Неъматов. — Бундан 7 йил олдин эски колхоз идорасининг бўш ётган қаровсиз биносини ноль қийматда олиб, иш бошлаган эдик. Берилган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, янги бино қуриб, фаолиятимизни кенгайтирдик. Аммо бугунги кунда чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар, айниқса МРТ аппарати нархларининг юқорилиги беморлар учун шу ернинг ўзида ташхис қўйиш имкониятини бермаяпти. Бу муаммони ҳал этишда имтиёзлар яратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  • Кўрилди
    81
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+