Депутат Самарқанд туманидаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди

19.04.2024, 14:23

Депутат Самарқанд туманидаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Адхам Шодмонов Самарқанд туманидаги  SOGDA TIBBIYOT маркази ва “Камелот плюс” нодавлат таълим ва мактабгача таълим, оилавий боғчаларда ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, халқ вакили А.Шодмонов ва партия фаоллари SOGDA TIBBIYOT марказида бўлиб, марказ фаолияти ва беморларга яратилган шарт -  шароитлар билан танишди.

Мазкур тиббиёт марказ 2019 йилда  ташкил этилган  бўлиб, дастлаб 30 киши билан иш бошлаган бўлса ҳозирда 60 га яқин шифокор ва ҳамширалар фаолият олиб бормоқда. 30 ўринли стоционар даволаш бўлими аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўрганишлар давомида тиббиёт маркази маъсуллари тиббий ускуналар олишда имтиёзли кредит ёки субседиялар олиш, бинони кенгайтириш учун қўшимча ер ва электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Шунингдек, меҳмонлар давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган “Камелот плюс” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 120 нафар болажон тарбия олаётган бўлса, бошланғич таълим ташкилотида 6 та синфда 120 та ўқувчи ўқитиляпти, шунингдек,  мазкур мактаб ва боғчада 25 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари қабул қилиниши режалаштирилган.

Боғча 2,3 миллиард сўм имтёзли кредит маблағлари асосида қурилди. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилада. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади. Расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтказишади,  – дейди мактабгача таълим раҳбари Азиза Ҳотамова.

Мактабда 60 нафардан ошиқ педагог кадрлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус синфлар тааллуқли жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозланган.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    79
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+