Депутат ғаллаороллик сайловчилар билан мулоқотда бўлди

19.04.2024, 14:36

Депутат ғаллаороллик сайловчилар билан мулоқотда бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Феруза Нигматова ўзи сайланган  35- “Ғаллаорол” сайлов округидаги сайловчилар билан учрашув чоғида, ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни пайтда  Ғаллаорол туманидаги 35 маҳаллада 187 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аксарият аҳоли қишлоқ ҳудудларда яшайдиган мазкур туманда сўнгги йилларда томорқачиликни ривожлантириш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Тумандаги илғор томорқачилар кафтдек ерда катта даромад келтириши мумкин бўлган экин турларини парвариш қилиб, маҳаллийлаштириб, экспорт қилишгача бўлган жараёнларни тўлиқ ўзлаштириб улгуришган.    

“Мулкуш” ҚФЙ ҳудудидаги  “Обод” махалласида истиқомат қилаётган Оқберди Ачилов, Хабиба  Ачилова, Хуршидахон  Акрамова  ҳамда Абдухаким Абилқосимов каби томорқачилар ана шундай илғор томорқачилар ҳисобланишади.

-33 миллион сўм кредит олиб, иссиқхона ташкил қилган эдим. Айни пайтда фақатгина помидордан йилига  50 миллион сўмгача  даромад олмоқдамиз - дейди  Хуршидахон  Акрамова.

Сарбозор МФЙ Янги боғ кўчасида истиқомат қилувчи Абдурауф Бўронов ҳам томорқачиликнинг ҳаддисини олган соҳибкорлардан. Соҳанинг “қаттиқ”, бироқ тотли нонини тотиб кўрган Абдурауф ака хонадонида парранда, асалари, чорва моллари боқишни йўлга қўйган.

Фаолиятини кенгайтириш мақсадида яна 35 сотиҳ бўш турган ер майдонида боғдорчилик ва кўчатчиликни бошлади. Натижада, 10 нафар маҳалладошларини доимий иш билан бандлигини таъминлашга муваффақ бўлди.

Мулоқотлар чоғида халқ ноиби маҳалла аҳолисига Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8-9 апрелдь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, туманда  томорқачиликни янада ривожлантириш борасида аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар ҳам депутат назоратига олинди.

 O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+