Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар

19.04.2024, 15:08

Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар

 O’zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан НамДУнинг биотехнология факультети табиий фанлар йўналиши талабалари, таълим-тарбия маслаҳатчилари билан "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкилланди.

Мулоқотни  партия шаҳар кенгаши аппарати раҳбари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Ғаффарова очди ва олиб борди. У дастлаб Ўзбекистон Либерал-демокатик партиясининг мақсад ва ғоялари, электорати,  мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга ошираётган ишлари, лойиҳалари ҳақида тушунча берди.

Хусусан,”Янги авлод кадрлари заҳираси” лойиҳаси доирасида ўзларининг сиёсий, ҳуқуқий билимларини намойиш этиб юзага чиққан қатор истеъдодли, сиёсий ва ҳуқуқий билимларини, ташкилотчилик  қобилиятларини намоён этган ва айни кунларда раҳбарлик лавозимларида ишлаётган, депутатлик фаолиятини юритаётган ёшлар ҳақида сўз юритди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зафар Худойбердиев ва Барно Мирзамовалар эса давлатимиз раҳбарининг шу йил 28-29 март кунлари Наманганга ташрифларида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, ердан, томорқалардан унумли фойдаланиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, Норин дарёсида гидро, Попда қуёш электр станциялари қурилиши бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар, шунингдек, мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларнинг билим олишлари, ҳунар эгаллашлари, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар.  

Талабалар айниқса, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мавзусида баҳс-мунозараларга  киришдилар, олийгоҳда шу йўналишда олиб борилаётган илмий изланишлар, тадқиқотлар хусусида тўхталиб, табиатни асраш, экологик муҳитни соғломлаштириш юзасидан қонунларга айрим қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларини ҳам билдирдилар.   

Комилжон ФАЙЗИЕВ.

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+