O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан “Кўтарма” маҳалласидаги 1 километр йўл қайта таъмирланди

17.04.2018, 18:20

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан “Кўтарма” маҳалласидаги 1 километр йўл қайта таъмирланди

O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашига сайланган депутат Раъно Каримова ташаббуси билан “Кўтарма” маҳалласи 181 сонли умумтаълим мактаби ва “Нурафшон” номли мактабгача таълим муассасасига борувчи 1000 метрли йўл қайта таъмирланди.

Депутатимиз фуқаролар билан очиқ мулоқотлар давомида ҳам улар томонидан билдирилган мурожаатларга доимий эътибор билан қарайди. Бевосита Р.Каримова саъй-ҳаракати билан “Кўтарма” маҳалласида машиналар тўхташ тураргоҳи қуриб, фойдаланишга топширилди.  

– Эхтиёжманд оила бўлганлигим сабабли 6 йил аввал менга туман ҳокимлиги томонидан 2 хонали квартира берилган эди, – дейди “Кўтарма” маҳалласи 22 уй 16 хонадонда истиқомат қилиб келаётган Нозима Қўчқорова. – Аммо, бугунги кунга қадар яшаб турган уйимни ўз номимга ўтказишда турли тўсиқларга учраётгандим. Шу сабабли Раъно Каримовага ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Депутат менинг мурожаатим бўйича мутасадди идораларга мурожаат қилди ва ечими юзасидан амалий ишлар олиб борди. Ҳозирда маҳалламиздаги 16 уйни ўз номимга расмийлаштириб олдим.   

 М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nasriddinov Shohboz 2018-04-24 21:46:43

Hozirda Toshkent shahar tuman kengashlariga saylangan deyarli barcha deputatlarimiz Ra'no Karimova singari kòplab amaliy ishlarni bajarib kelmoqda, ularning qilayotgan ishlari zamerida xalqimiz farivonligi hayot kechirishga yordamlashish yotadi. Bu ishlardan hamma minnaddor.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+