O‘zLiDeP депутати кўмагида “Обиҳаёт”ликларнинг ўн тўрт йиллик орзуси ушалди

19.04.2018, 11:02

O‘zLiDeP депутати кўмагида “Обиҳаёт”ликларнинг  ўн тўрт йиллик орзуси ушалди

Булоқбоши туманидаги Боймаҳалла маҳалласининг Обиҳаёт ҳамда Олтин мерос кўчалари орасидаги масофа 3 километрни ташкил қилади. Икки кўча аҳолисини ҳам ичимлик суви танқислиги қийнайди. Демак, имкон қадар оралиқ масофада муаммони ҳал этиш зарур.

5-Боймаҳалла сайлов округидан сайланган O‘zLiDeP депутати Олимжон Матғозиев аҳоли вакиллари мурожаатини атрофлича ўрганди. Жорий йилнинг апрель ойи бошидаёқ сектор раҳбари -туман прокурорига депутатлик сўровини йўллади. Эзгу иш учун ҳаракат тез бошланди. Маҳаллий бюджетдан ажратилган 89 миллион сўм маблағ ҳисобига ҳудудга 3 километрлик полиэтилен қувурлар келтирилиб, қазиш ишлари якунланди. Айни чоғда қувур ётқизилиб, аҳоли узоқ йиллар қийналган муаммосидан халос бўлди.

–“Боймахалла” маҳалласидаги Обиҳаёт кўчаси барпо бўлганига ўн тўрт йилдан зиёд вақт бўлди, – дейди кўчабоши Қахрамон Позилов. – Аммо айни кунга қадар хонадонлар тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмагани боис узоқ масофадан ичимлик суви ташиб келардик. Ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимиз муаммоимизни сектор раҳбари орқали тез фурсатда ҳал қилишга кўмаклашди.

Мирзохид ПАРПИЕВ,

O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мохира Отамуродова Марказий шифохона БПТ раиси БПТ 2018-04-24 16:52:57

Боёвут туман Кенгашидан сайланган депутатларимиз ҳалқ ишончини оқлашда сидқи дилдан иш олиб бормоқда. Марказий шифохонанинг тоза ичимлик суви ва канализацияси муаммоси туман Кенгаши депутати С.Қорабоева томонидан ижобий хал этилди. Туман Кенгаши депутати М.Дадаева томонидан Марказий шифохона хамшираси Пирназаровнинг 3 йил мабойнида фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришдаги муаммоси хал этилиб амалий ёрдам кўрсатилди. Бек Парвози МЧЖнинг рахбари Д.Авазовга 20млн кредит олишдаги муаммоси вилоят Ҳалқ банки томонидан депутат аралашуви орқали хал этилди. Бугунги кунда ЎзЛиДеП депутатларига сайловчилар ишончи ортмоқда.


Неъмат Мирзаев2018-04-21 11:43:24

Ичимлик суви муаммоси билан барча туман депутатлари шуғуллансин. Сув-оби ҳаёт, қадрига етайлик.


Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи коти, Қ.Эшқораева2018-04-20 13:44:24

Депутатларнинг аҳоли муаммоларини ижобий ечим топишидаги фидоийлик билан хизмат қилиши халқ ишончини янада ортишига сабаб бўлади. Депутат халқнинг энг ишончли вакили. Зеро депутат ваколати доирасида ўз сайловчисининг фаровон ҳаёт кечиришига озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшдими демак виждонан ишламоқда!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+