O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

19.04.2018, 18:46

O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Жорий йилнинг 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2018 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот берилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар фракция фаолиятига замонавий ёндошувларни олиб кирди. Унга мувофиқ фракция аъзолари иш режасини такомиллаштириш билан бирга фракциянинг позицияларини ишлаб чиқиш механизмларига ҳам катта эътибор қаратди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, 2018 йил биринчи чораги давомида фракция аъзолари 8 та қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилишида иштирок этдилар.

Шунингдек, фракция томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда олиб борилаётган тизимли ишлар юзасидан эшитувлар ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, жумладан хорижга чиқиш тартибини шаффофлигини таъминлаш ҳамда хориждан ишлаб қайтган фуқароларни бандлигига кўмаклашиш самарадорлигини тубдан ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти фракция йиғилишида эшитилди. Бу каби омиллар соҳанинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли эканлиги айтиб ўтилди. Шу боис, 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 40 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўрови юборилган айрим вазирликлардан кўтарилган масала юзасидан ижобий жавоблар олинди, лекин айрим депутат сўровларига ўз вақтида жавоб берилмаган ҳолатлар ҳам бўлди.

Брифингда фракция аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиби Қ.Эшқораева2018-04-20 17:05:58

Мен ўйлайманки сўнги вақтларда депутатлар фаолиятида жонланиш жуда ҳам кўзга ташланмоқда. Бу ўз навбатида халқ ноибларига ўз сайловчилари ишончини янада ортишига сабаб бўлмоқда. Депутат сўровига жавоб бермаслик бу ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда халққа беписандликдир.


Фарход2018-04-20 17:05:33

Корхона ташкилотлар билан алоқани яхши ўрнатиб олсак депутат сўровларига тўлиқ жавоблар берилади фақат назоратни кўчайтиришимиз керак деб ўйлайман


Абдуллаев Эркин Эргашевич2018-04-20 16:04:48

Тўғри айрим холларда махаллий Кенгаш депутатларининг хам сўровларига ўз вақтида жавоб берилмайди. Аммо махаллий Кенгаш депутатининг сўровига жавоб берилмаган тақдирда, сўров Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати номидан чиқарилса ушбу муаммо хал этилиши мумкин. Шу сабабли Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати ўз худудидаги вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари билан тўғридан тўғри алоқаларини йўлга қўйиш зарур деб хисоблайман.


Xislat Zayniddinov2018-04-20 15:25:18

Махаллий Кенгашлардаги депутатларнинг хам депутатлик суровларига уз вактида жавоблар берилмайди. Депутатлик суровларига уз вактида жавоб беришда таъсир чораларни ошириш керакдир балким.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+