Эҳтиёжманд аҳоли томорқасига турли кўчатлар экилди

20.04.2018, 14:23

Эҳтиёжманд аҳоли томорқасига турли кўчатлар экилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” маҳалла яшовчи М.Ҳасанова турли оилавий муаммолар, ёш болаларига ёлғиз ўзи қарагани туфайли бу йил томорқага экин экишни кечиктириб юборди. O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлар оилавий шароитини кўриб, моддий ёрдам беришди. Ҳашар йўли билан томорқадаги 5 сотих ерга помидор, картошка, пиёз ва булғор қалампири, турли мевали дарахт кўчатлари экилди.
 
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” маҳалла фуқаролар йиғинида “O‘zLiDePнинг обод кўчалари” шиори остида ҳашар акцияси ташкил этилди.
 
Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги масъуллари, “Ёш либераллар” клуби аъзолари иштирок этди.
 
Ҳашарда маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, хонадонлар, йўллар тартибга келтирилди. Кўчалар бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди.
 
Акция давомида ёлғиз яшайдиган кексалар томорқалари ағдарилиб, экин экишга тайёр ҳолга келтирилди. Кам таъминланган хонадонлар томорқасига 2 минг туп турли сабзавот кўчатлари, 200 дан ортиқ мевали ва 100 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 
  • Кўрилди
    2147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шарипова Дилбар Худайбергеновна2018-04-20 17:28:46

Мазкур дастурнинг қабул қилиниши ва ҳаётга изчил татбиқ этилиши маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу борадаги қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда, барча ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини бажариш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этишга хизмат қилади. Бизнинг Элликқалъа туманимизда ҳам мана шундай хайрли ишлар олиб борилмакда.


Нилуфар Джаббарова Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-04-20 17:09:53

Албатта, аҳолига томорқадан ўз вақтида ва унумли фойдаланишни тарғиб қилиш ва уларга амалий кўмак бериш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Бундай ҳайрли ишларни яна кўплаб жойларда амалга оширишда партиямиз фаолларига омад тилаймиз.


Норқулов Алишер Турсунбоевич 2018-04-20 17:09:02

Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши, қишлоқлардаги хонадонлар, ички йўллар таъмирланиши, кўчалар бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтказилиши томорқанинг ҳар бир қарич еридан тўла унумли фойдаланиши, O‘zLiDeP партияси саъй- ҳаракатлар туфайли хайрли ва саховатли ишлар амалга оширилаётганлиги халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.


Андижон вилоят Кенгаши қошидаги БПТ2018-04-20 17:06:22

томорқа аҳолини қийнаётган ишсизлик муаммосидан чиқишнинг енг самарали йўли. томорқачилик йўналишида қилинаётган ишлар кўламини кенгайтириш керак.


Фарход2018-04-20 17:02:39

Ёлғиз яшайдиган кексалар томорқалари экин экишга таёр қилиб берилгани яхши экан. Шунақа ишларни давом эттириш лозим


Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари Н.Рузиева2018-04-20 15:43:16

Мақолани ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки O‘zLiDeP ташаббуси билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” МФЙда “O‘zLiDePнинг обод кўчалари” шиори остида ўтказилган ҳашар акциясида аҳолига томорқадан унумли фойдаланишига кумак берилган, зеро ҳозир томорқага экин экишни кечиктириш бу оила бюджетига жуда ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ.


Қобулова Дурдона Отабаевна 2018-04-20 15:27:49

Томорқа даромад манбаи. Партиямиз олиб бораётган бундай саъй- ҳаракатлар нафақат Оҳангаронда, балки бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда. Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган ушбу йўналишдаги O‘zLiDeP ташаббуслари ҳалқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш, оилалар даромадини оширишга кўмаклашмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+