O‘zLiDeP кўмаги билан хоразмлик 2 тадбиркор “Нива Гринхаузис” билан шартнома тузади

20.04.2018, 17:12

O‘zLiDeP кўмаги билан хоразмлик 2 тадбиркор   “Нива Гринхаузис” билан шартнома тузади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан вилоятда фаолият юритаётган ишбилармонларга кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби, хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига ҳужжатларни тақдим қилиш тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.

Амалий мулоқот давомида вилоятда экспорт салоҳиятини ошириш, импорт айланмасини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, экспортбоп маҳсулотлар тури ва ҳажмини кенгайтиришда тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган муаммолар ўрганилди.

– Бундай мулоқотлар тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Чунки мулоқотда ҳамкоримиз, Россия Федерациясининг “Нива Гринхаузис” ООО компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Х.Ибрагимов замонавий иссиқхоналар қуриш технологияси ҳақида зарур кўрсатмалар берди. Шунингдек, юқори сифатли ва экспортбоп помидор турларини етириштириш, қадоқлаш, ривожланган мамлакатларга шартнома асосида экспорт қилиш йўллари ҳақида керакли тавсияларни бериб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, тадбир давомида 2 нафар тадбиркоримиз ушбу компания билан шартнома тузишга келишиб олди.

Тадбирда Давлат Божхона қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси мутахассислари божхона божлари, имтиёзли экспорт қилинувчи маҳсулот турлари ҳақида маълумот беришди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+