Буви ногирон набирасини кўчада қолдирди, O‘zLiDeP депутати эса унга бошпана олиб беришда кўмаклашди

20.04.2018, 18:51

Буви ногирон набирасини кўчада қолдирди, O‘zLiDeP депутати эса унга бошпана олиб беришда кўмаклашди

Исмоил болаликдан 1-гуруҳ ногирони. У бувиси Санобар хола билан бирга яшарди. Давлат бераётган ногиронлик нафақасига кун кечиришарди. Аммо Исмоилнинг бувиси тадбиркор Зарифа билан танишди-ю, мўмай пул топиш ҳақида ўйлаб қолди Неварасининг рухсатини сўрамай, уйни Зарифага сотишга қарор қилди. Зарифа ҳам қонун доирасида уйни ўз номига расмийлаштириб олди.

Ҳамма машмаша ана шундан кейин бошланди. Уй сотилганидан бехабар Исмоил аввалига ҳовлига кириб “уй меники” деб даъво қилган нотаниш одамларнинг гапларига ишонмади. Ҳақиқат ойдинлашгач, ҳаммасига тушунди. Нима ҳам қила оларди – уй аллақачон янги эгасининг номига расмийлаштирилган. Зарифа жўнатган одамлар Исмоилни ялиниб-ёлворишларига қарамай, уйни “бўшатиб қўйишини” талаб қилди. Шу тариқа болаликдан биринчи гуруҳ ногирони кўчада қолди...  

Яхшиямки, дунёда инсофли одамлар бор. Улар Халқ депутатлари Шахрихон туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Қаҳрамон Саримсақовга мурожаат қилишди.

Депутат ўша куннинг ўзидаёқ маҳалла фаолларини МФЙ биносига тўплади. Ҳовлини сотиб олган Зарифа ҳам “мажлис”да иштирок этди. Мунғайиб ўтирган Исмоилни кўрган Зарифа бир қалқиб тушди. У олди-сотди масалаларида фақат Исмоилнинг бувиси билан рўпара келгани, Санобар хола ногирон набираси ҳақида ҳеч нима демагани тўғрисида гапирди.

Депутат ташаббуси билан аёл муроса йўлини танлади. Ҳовлининг икки сотих жойини Исмоилга қайтарадиган бўлди. Бундан ташқари, Зарифа Исмоилга ажратилган уйни таъмирлашни ҳам ўз зиммасига олди.

Зилола РАҲМОНОВА,

                                             O‘zLiDeP Андижон вилоят

             Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рузиева Нилуфар Олимовна2018-04-23 11:16:37

Мақолани ўқиб жуда таъсирландим. Ўз бувиси томонидан ноҳақликка учрган Исмоилга бироз ачиндим. Лекин Юртимизда яхши инсонлар кўп. O‘zLiDePдан сайланган депутат Қаҳрамон Саримсақовга, ҳамда вазиятни тўғри тушиниб ёрдам берган Зарифа опага раҳмат.


Эркин Ғойипов2018-04-21 11:40:11

Фаол депутатлар сафи кенгайсин! УзЛиДеП олға!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+