O‘zLiDeP кўмагида иш бошлаган тадбиркор ўз иссиқхонасидан кунига 1 миллион сўм фойда оляпти

23.04.2018, 18:37

O‘zLiDeP кўмагида иш бошлаган тадбиркор ўз иссиқхонасидан кунига 1 миллион сўм фойда оляпти

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Навоий шаҳридаги “Олима Лайло келажаги” МЧЖда шу мавзуда амалий мулоқот ташкил этилди. Унда ҳудуддаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари, ҳамкор ташкилотлар, партия “Аёллар қаноти” аъзолари, тадбиркор аёллар  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

–  Бир неча йил аввал O’zLiDeP кўмагида банкдан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил этган эдик, – дейди “Олима Лайло келажаги” раҳбари Назира Шахриддинова. – Ҳозирги кунга 5 гектар ерда меҳнат қиляпмиз ва кунига ўртача 1 миллион сўм фойда оляпмиз. Энг муҳими, иссиқхонамизда 45 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Шундан  15 нафари доимий, 30 нафар эса мавсумий иш билан таъминланган. Шу кунларда тижорат банкидан 1 млрд сўм миқдорда кредит олиб, яна қўшимча 15 нафар янги ишчи ўрни яратиш ниятидамиз. Келажакда қишлоқ хўжалик махсулотларини бир неча турини етиштириб, ёнғоқ дарахтларидан боғ яратиш, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланишни режалаштирганман.

Учрашув давомида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар, айниқса, хотин-қизларга тадбиркор Назира Шахриддинова томонидан маҳорат дарси олиб борилди.  

                                                                     НИГОРА САИМОВА,

                                                                                  O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1831
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санжар Каримов2018-05-08 13:03:56

Тадбиркорлик қилиш истагидабўлган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. аммо бугунги кунда тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни олишда катта қийинчиликларга дуч келишяпти.


Наргиз. Андижанский Областной Совет Либерально-Демократической партии Узбекистана2018-04-25 12:59:01

Это большой прибыль. Молодец. В Узбекистане проводяться большие достижения. Женщины предприниматели успевают и дома и на работе и с детми. Желаем Вам еще и еще больших успехов и достижений.


Дилмурод Собиров2018-04-24 17:46:49

Лойиҳанинг моҳияти жуда чуқур. мақоланинг аҳамияти кенг. бироқ материални бериш баробарида МЧЖда фаолият юритаётган оддий ишчидан ёки амалий мулоқотдан "нимадир" олган иштирокчидан ҳам интервью қўшилганда мақсадаг мувофиқ бўларди.


"Ўразбой-Назар" фермер хўжалиги БПТ2018-04-24 16:28:34

Партиямиз томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ўз тадбиркорлигини бошлаётганлар учун яхши кўмак бўлаётир. Ушбу ҳайрли ишларни давом қилдиришда барчамиз ҳаракат қилишим лозим!


Mashrab Kazakov2018-04-24 15:43:38

Bizning Pastdarg’om tumanimizda ham ishbilarmon tadbirkorlar bir qancha ishchilarni ish bilan ta’minlab, mumay daromad qilmoqdalar.


Guljahan Seytnazarova2018-04-24 15:28:40

лойиҳа аҳолининг ўз томорқасидан унумли фойдаланишга бўлган иштиёқи уйғотмоқда. Бугун бу ишнинг кўзини билган меҳнаткашлар маҳаллий бозорларга ўз томорқасида етиштирган сифатли маҳсулотлари билан кириб келмоқда.


"Гулсум"ХИЧК БПТ раиси Хожибеков Шарифжон 2018-04-24 13:49:39

“O’zLiDeP бошлангич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” номли лойихасини уз самарасини бермокда . Томорка бу бизнинг бойлигимиз .


SV 10-0382018-04-24 13:27:53

Бизнинг партиямиз электарати бўлган тадбиркорларга қулай фаолият олиб боришлари учун янада кенгроқ ишларни амалга оширишимиз керак. Чунки тадбиркор бойиса, халқ бойийди.


Аброр 2018-04-24 11:12:12

ушбу лойиха асосий мақсади озиқ-овқат таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда қишлоқ хўжалик тармоқларини такомиллаштириш асосий омил ҳисобланади.


Ерлан Курманбаев2018-04-24 10:47:17

Тадбиркоримизнинг ишига омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+