Севинч Зокирова Дўстликнинг энг “Ёш инновациячи”си деб топилди

25.04.2018, 17:45

Севинч Зокирова Дўстликнинг  энг “Ёш инновациячи”си деб топилди

O‘zLiDePнинг “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 11 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчиси ўзларининг янги инновацион ғоялари билан иштирок этди.

Таъкидлаш керак, мазкур танловдан кўзланган мақсад – инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилишдан иборатдир.  

– Танловда ҳаво босими орқали ер остидан сув тортиб олиш бўйича лойиҳам билан қатнашдим, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби, Дўстлик қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севинч Зокирова. – Шукрки, меҳнатларим зое кетмади. Лойиҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, 1-ўринга лойиқ деб топилди. Энди билдирилган ишончни оқлаб, танловнинг вилоят босқичига тайёргарликни бошлайман.   

Танлов якунига кўра, Дўстлик тиббиёт коллежи ўқувчиси Шуҳрат Абдувоҳидов 2, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Озода Маматова эса фахрли 3- ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

С.АВАЛБОЕВ,

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умиров Диёр, Самарқнд вилояти O’zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раиси2018-04-27 13:48:38

Ёш инновациячи кўрик танловининг мақсади чекка ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни излаб топишдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+