Тадбиркорларнинг ташқи савдода иштирок этиш имконияти ошмоқда

09.11.2017, 15:16

Тадбиркорларнинг ташқи савдода иштирок этиш имконияти ошмоқда

Жорий йил 3 ноябрь куни Президентимизнинг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур меъёрий ҳужжатлар мамлакатимиздаги барча тадбиркорлик субъектлари қатори O’zLiDeP фракцияси аъзоларини ҳам қувонтирди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларда ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш тартиб тамойилларини соддалаштириш ва экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қуватлашга қаратилган бир қанча янгиликлар мужассам.

Жумладан, фармон биноан экспорт-импорт тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва махсус турдаги товарларни экспорт ҳамда импорт қилиш учун лицензия бериш функциялари ягона органда бирлаштирилмоқда. Шунингдек, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмларни лицензиялаш тартиби, 100 минг АҚШ долларидан кам миқдордаги импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш тартиб-таомиллари бекор қилинмоқда.

Янги қарор билан эса товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис бўлмаса ҳам хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилмоқда. (Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва рўйхати келтирилган товарлар бундан мустасно). Экспорт операциялари бўйича дебиторлик қарзни ҳисоблаш муддати узайтирилиб, 120 кун этиб белгиланмоқда.

Умуман олганда, мазкур меъёрий ҳужжатлар тадбиркорлар учун ташқи савдо фаолиятини амалга оширишдаги ортиқча тўсиқларни бартараф этади, улар учун янги имкониятлар яратиш, мамлакатимизга валюта тушимларини кўпатириш ва юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

К.ЭРНАЗАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

OzLiDeP фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жавлон Махмудов O‘zLiDeP Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-29 15:43:53

Президентмизнинг бунёдкорлик соҳасида олиб бораётган сиёсати таҳсинаг лойиқ. Чунки қисқа муддат ичида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини ҳар биримиз кўриб турибмиз.Ана шундай бунёдкорлик ишлар туманларда ҳам амалга оширилса, хусусан маҳалла ички кўчалари, болалар учун мини-стадионлар ва ҳ.к янаям яхши бўлар эди.


Фарғона вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими Рахмонов Халимжон Хокимович2018-08-13 14:01:09

Бугунги кунда республикамизнинг барча вилоятлари туман ва шаҳарларидан улкан бунедкорлик ишлари олиб брилаётган бир пайтда олиб борилаётган хар бир бино ва иншоатлар аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ҳамда тадбиркорлик сохасини ривожи учун хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан хар бир соҳа бугунги кунда хорижий тажрибаларга асосланган холда ва бу тажрибалар ўз натижаси ва самарасини беришлиги билан ахамиятлидир. Ишлаб чиқарилган махсулотларнинг рақобатдошликни ошириш бўйича берган алохида кўрсатмалари замирида инновацион ишланмаларни купрок жалб этиш бугунги кунда кечиктириб бўлмас масала эканлиги алохида такидланди. Яна бир бор такидлаш жойизки инаватцион ғояларни кўллаб қувватлаш тадбиркорлик йўналишининг асосий бўғинидир.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-11 09:18:29

Тадбиркор юрт таянчи иқтисодиёт суянчи.Улар қанчалик фаол ва ташаббускор бўлишса, анниқ мақсад сари рақобатдан қўрқмай баланд чўққиларни эгаллаш учун интилишса,кўзланган мақсадларига эришадилар.Сабаби бунинг учун юртимизда барча имкониятлар яратилган. Фуқароларимизнинг бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланишларига ёрдам бериш нафақат O‘zLiDeP фаолларига, балки партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Ҳамммамиз бу маъсулиятни доимо ҳис қилиб яшашимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+