O‘zLiDeP депутати яқинда озодликка чиққан аёлнинг қарздорлигини йўқ қилди

26.04.2018, 18:29

O‘zLiDeP депутати яқинда озодликка чиққан аёлнинг қарздорлигини йўқ қилди

Феруза Ҳасанованинг жазони ижро этиш муассасасидан қайтганига бир ойдан ортиқ вақт бўлди. Унинг нигоҳларига қарасангиз, дарди, ташвиши бир дунё эканини ҳис қиласиз. Баъзи сабабларга кўра жазони ижро этиш муассасасида бўлган аёл уйга – оиласи ва фарзандлари, яқинлари бағрига қайтгач, бир ташвиши икки бўлди гўё.

Нега дейсизми? Мажбурий ижро бюроси томонидан бор мол-мулки, рўзғор камини тўлдириб турган буюмлари ҳам, электр, газ ва сув таъминотидаги қарздорлиги сабаб мусодара қилинди. Дардини кимга айтишни билмай юрган аёл, нажот излаб O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашига борди. Унинг мурожаатини тинглаган партия Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Тоҳиржон Толипов МИБга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиб, Феруза опанинг муаммосини ҳал қилишга ваъда берди. 

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмасида ташкил қилинган тадбирда Ф.Хасанова сингари жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг муаммолари муҳокама этилди.  

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва O‘zLiDeP фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, ҳамда Андижон шаҳар ва Андижон туманида яшовчи жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар иштирок этди.

– Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоят ИИБ томонидан профилактик ҳисобга қўйилган 413 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг 23 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади, – дейди вилоят ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари ўринбосари Камолиддин Эгамбердиев. – 413 нафар шахсга жами 405 миллион 22 минг 360 сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари ўрнатилган тартибда жойлардаги халқ банклари орқали тўлаб берилди. Бу маблағлар собиқ маҳбусларнинг ҳаётини изга солишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда жорий йилнинг 3 ойи давомида ЖИЭМдан озод бўлиб қайтган ишга лаёқатли аёлларнинг 13 нафари иш билан таъминлангани айтилди.  

Хуршида ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ниязова Рисолат Андижон вилояти2018-04-30 17:58:20

Аёл, барибир нозик хилқат!Унинг нафақат кўнгли, қалби, унинг жисми ҳам, табиати ҳам, умуман аёлнинг бутун олами хам нозикдир! “Аёл жим бўлди, соқов дедилар. Аёл гапирди, эзма дедилар. Аёл кулди енгилтак дедилар. Аёл йиғлади, шарманда дедилар. Аёл ҳа деди, кўнгли бўш дедилар. Аёл йўқ деди, манман дедилар. Аёл кийинди, олифта дедилар. Аёл севди, номуссиз дедилар. Эркак севди, эркакчилик дедилар. Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар... Партиямиз томонидан аёллар берилаётган эътибор аёлларнинг ўз мавқеларига берилаётган эътибордан даракдир! Хурматли аёллар биз билан бирга бўлинг!


Ферузахон2018-04-30 17:35:02

Жазони ижро этиш муассасасидан кайтган аёлларимизни хаётга бўлган интилишлари ва қизиқишларини хамда жамиятда ўз ўринига эга бўлишига ишончини янада ортишига, фарзади ва оиласи даврасига қайтишига илинж уйғотишга сабаб бўлган партиямиз Аёллар қаноти томонидан ўткизилаётган тадбирлар ва депутларимиз томонидан беминнат ёрдам берилиши жазони ўтаб келган аёлларимизни қувонтиради деб ўйлайман


Сабохат Бабаева2018-04-30 14:34:58

Адашиб бу йўлга кириб қолган хотин-қизларимиз учун ҳар томонлама кўмак беришимиз, бунда бизлар ҳам астойдил ҳаракат қилишимиз зарур. Чунки фарзандлар тарбиясида онанинг ўрни беқиёсдир


ЁшликТШ К.Ибрагимова партия фаоли2018-04-28 12:06:19

Жазони ижро этиш муассасасидан кайтган аёлларимизни хар тамонлама куллаб кувватлаб жамиятимизга булган муносабатини ижобий тарафга узгаришида тинимсиз ишларни олиб бориш партиямизнинг асосий вазифаларидан биридир.Битта инсонни фикрини дунё карашини узгартира олсак бу хаммамизни ютугимиз деб биламан.


Шахноза Худойқулова O'zLiDep Олтинсой туман кенгаши кансултанти2018-04-27 19:06:53

O‘zLiDeP томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларга иш билан таминлаш уларга ёрдам қулини чузиш керак


Рахимова Мушарраф-O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири2018-04-27 17:18:34

Депутатларимизнинг бундай хайрли ишлари, кўмаклари жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ўзига бўлган ишончини, қолаверса, жамиятимизда ўз ўрнини топишга замин яратади. Зеро, савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак.


Робия Салихова2018-04-27 15:58:36

Жазо муддатини ўтаб қайтган хотин-қизларга "Аёллар қаноти" томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор, бундай ғамхўрлик биз бухороликларни хурсанд қилди. Президентимизнинг бу ташаббуслари ҳаммага далда бўлди. Аввало шуни таъкидлаш ўринлики, "оила" жамиятнинг асосий бўғинидир, жамият ва давлат муҳофазаси бўлган ана шундай хотин-қизларнинг оиласи ва фарзандлари даврасига қайтиши уларга билдирилган ишончнинг бир намунасидир.


Акбар Алламов2018-04-27 15:10:30

Давлатимизнинг хотин-қизларга бўлган бўндай эътибори хар қандай одамни тўлқинлантиради


РАШИД ПАХТАКОР 2018-04-27 14:31:01

МИБ ХОДИМЛАРИ АХОЛИНИ ШАРОИТИНИ ХАМ ХИСОБГА ОЛСА УЛАРГА ҚАРЗДОРЛИКНИ ТЎЛАШ УЧУН БИР ОЗ МУДДАТ БЕРСА ЯХШИ БЎЛАР ЭДИ.


РАШИД ПАХТАКОР 2018-04-27 14:31:01

МИБ ХОДИМЛАРИ АХОЛИНИ ШАРОИТИНИ ХАМ ХИСОБГА ОЛСА УЛАРГА ҚАРЗДОРЛИКНИ ТЎЛАШ УЧУН БИР ОЗ МУДДАТ БЕРСА ЯХШИ БЎЛАР ЭДИ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+