O‘zLiDeP форуми доирасида 100 нафар фарғоналик йигит-қиз ишга жойлашди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

26.04.2018, 18:59

O‘zLiDeP форуми доирасида 100 нафар фарғоналик йигит-қиз ишга жойлашди  (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Турон эко цемент” МЧЖда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” шиори остида ёшлар Форумини ташкил этди.

Форумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, туман ҳокимлиги, маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, O‘zLiDeP ёшларнинг эзгу интилишлари ва ташаббусларини, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар партиянинг ёшларнинг тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес-режаларини амалга ошириш, касб-ҳунар коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир.

Ушбу форум ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Чунки ушбу лойиҳа уюшмаган ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ечим топиш, хорижда ноқонуний тарзда ишлаб юрган ёшларни қайтариш, уларни турли диний оқимларга қўшилиб кетишини олдини олиш, йигит-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

–Партиямиз Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сардор Марипов. – Шу боис ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги форум доирасида ҳам ёшларнинг турмуш шароити, орзу интилишлари билан қизиқдик, муаммолари тингладик, Аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Таъкидлаш керак, форум доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ишсиз юрган 100 нафар йигит-қиз “Турон эко цемент” маъсулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилинди.  

Форум якунида 30 нафар ёшга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбарали Рахмонов, ЎзЛиДеП Ўзбекистон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-08 09:06:43

O‘zLiDeP қишлоқ жойлардан янги талантлар ва ихтирочиларни топмоқда.


Отаханов Улуғбек2018-05-02 10:41:06

Ёшларга шундай имкониятлар яратиб берилаётганидан жудаям хурсадмиз, ёшлар узи учун бир фойдали иш билан банд бўлса уларни хеч қандай ёт ғоялар маънавиятини буза олмайди.Олға ёшлар


Олим Норжигитов2018-04-28 19:38:13

Ёшларни жамиятда ўз ўрнини топишида, улар учун муносиб иш ўринлари яратиш, иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш барчамизнинг асосий вазифамиздир. Партиямиз бу борада яна ҳам кўплаб ишларни амалга оширади.


Жумаев Бахтиёр Халқ депутати2018-04-28 16:48:03

Давлатимизда яратилаётган шароитдан ёшлар тўғри йулда фойдаланинглар ёшлар.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши Б.Ф.Маманоров2018-04-28 15:06:13

Биз ҳам эндилкда тадбиркорлик билан шуғилланаётган ёшларнинг ўз фаолиятини янада кенгайтириш янги ишлаб чиқариш турларини йўлга қўйиш борасида очиқ мулоқотлар, учрашувлар семинарларни кўпроқ ташкил этишимиз керак.


Кодирхон Ахмедов Махмудович 2018-04-28 13:03:48

Жонажон Юртимизга хизмат килаётганимиздан мамнунмиз!! Бундан кейин хам Партиямиз билан биргаликда бунданда купрок ишларни бажаришга, куп куп иш уринлари яратишга ваьда берамиз!


Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-04-28 10:22:57

Сен хам фаол ёшлар сафидасан лойиҳаси доирасида уюшмаган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида самарали иш амалга оширилибди. "Ёшлар қаноти" бўлимига бу каби ташаббусларини амалга оширишда омадлар тилаймиз!


Қосимжон Шопўлатов туман Кенгаши депутати,апппарат рахбари 2018-04-28 09:05:27

Партиямиз томонидан кейинги вактларда олиб борилаётган ишлар ажойиб самарасини бемоқда партияга хайрихохлар купаяпди,партиямизни келажакдаги ишларига омад


Қосимжон Шопўлатов туман Кенгаши депутати,апппарат рахбари 2018-04-28 09:05:27

Партиямиз томонидан кейинги вактларда олиб борилаётган ишлар ажойиб самарасини бемоқда партияга хайрихохлар купаяпди,партиямизни келажакдаги ишларига омад


ЁшлиК ТШ Кенгаши аппарат рахбари Н. Закирова 2018-04-27 22:34:15

Ёшларимиз бизнинг келажагимиз. Бугун уларга яратилаётган имтиёзлар эртанги кун равнаки десак муболага булмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+